Авиадоставка грузов в Лондоне

Агар Сизга Лондонга ёки ундан ташқарига бирон-бир юкни етказиш зарур бўлиб қолса, у ҳолда AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ўз хизматларини таклиф қилишга тайёр. Биз зарур бўлган йўналиш бўйича керак бўлган форматдаги самолётни тақдим қилишга ва авиаташишни бошдан охиригача ташкил қилишга тайёрмиз.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси томонидан тақдим этиладиган Лондонда юк ташиш авиацияси ҳар қандай масалани ҳал қилишга ёрдам беради, у ҳо бирон-бир йирик компаниянинг бизнеси билан, ҳо мижознинг шахсий ишлари билан боғлиқ бўлсин фарқи йўқ. Биз жўнатмаларнинг барча турларини қабул қиламиз, қонун билан тақиқланганларидан ташқари:

– автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари,Авиадоставка грузов в Лондоне

– техник ускуналар,

– кўргазмалар, тақдимотлар, театрлар учун реквизитлар,

– компьютерлар ва оргтехника,

– мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари,

– исталган турдаги товарлар,

– мебель ва интерьер предметлари,

– қурилиш ва безаш материалы,

– тез бузилувчи маҳсулотлар,

– қимматбаҳо буюмлар, ҳужжатлар, антиквариат, музей экспонатлари,

– маиший техника ва электроника,

– ўсимликлар ва ҳайвонлар,

– хавфли моддалар, агар улар олиб чиқишга рухсат этилган бўлса,

– дорилар, парфюмерия, тўқимачилик маҳсулотлари ва кўплаб бошқа нарсалар.

 

Биз қандай ишлаймиз

Биз буюртма олганимиздан сўнг, одатда, мижозга танлаш учун бир нечта самолёт тақдим қиламиз ёки шунчаки оптимал вариантни таклиф этамиз ва шу заҳоти рейснинг нархини маълум қиламиз. Юкларни авиаташиш учун турли ҳаво кемаларидан фойдаланилади: кичик хусусий жетлар, масалан, ҳужжатларни етказиш учун ва ўз бортига космик кемаларининг бутловчи қисмларини қабул қилишга тайёр бўлган йирик махсус авиалайнерлар.

 

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси рейсни биринчи қадамидан охирги қадамигача ташкил қилиб беради:

  • самолётнинг оптимал русумини танлаб оламиз,
  • юкларни олиб кетамиз ва ўраймиз,Авиадоставка грузов в Лондоне
  • аэропортгача трансфер таъминлаймиз,
  • зарурат бўлса суғуртани расмийлаштирамиз,
  • агар эҳтиёж бўлса, нарсаларингизнии қисмларга ажратиб берамиз (масалан, мебельни),
  • юкларни мукаммал даражада сақланиши учун бортда оптимал шароит яратамиз,
  • агар керак бўлса, бортга ҳайвонларни кузатиб борувчиларни тақдим қиламиз,
  • етиб бориш жойида барча нарсаларни олувчининг эшигигача етказамиз,
  • ажратилган қурилмаларни йиғиб берамиз,
  • зарурат бўлса нарсаларни омборда сақлаш учун олиб қоламиз,
  • бошқа масалаларни ҳал қиламиз.

 

Аксарият жўнатмаларни ташиш учун, айниқса, агар хорижий рейсларга тегишли бўлса, кўпинча қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади. Уларни расмийлаштириш билан шуғулланишга мижозларнинг вақти йўқ, бундан ташқари, бунинг учун юридик билимлар ҳам керак. AVIAV TM (Cofrance SARL) нинг тажрибали мутахассислари барча тегишли ҳужжатларни тўплаб беришга ёрдам беришади. Ҳар бир ҳолат алоҳида хусусиятга эга, баъзида бир неча инстанцияларга мурожаат қилишга тўғри келади. Биз мижозимиз учун қўлимиздан келган барча нарсага тайёрмиз ва рухсатномалар албатта олинади.

 

Юк ташиш рейсини қандай буюртма қилиш мумкин

Юкларни авиаташишни буюртма қилиш учун Сиз бизнинг сайтда сўров қолдиришингиз ёки менежер билан тўғридан-тўғри боғланишингиз  мумкин. Авваламбор Сиз қуйидаги маълумотни маълум қилишингиз зарур: сайёҳат йўналиши, жўнаш санаси, юкларни хусусияти ва таҳминий вазни. Мутахассис шу заҳоти Сизга рейс нархини маълум қилади, аниқ нарх эса ҳаво кемаси тасдиқланиб, барча тафсилотлар келишилганидан сўнг ҳисобланади.Авиадоставка грузов в Лондоне

Шартномани Интернет орқали электрон имзодан фойдаланган ҳолда тузиш қулайроқ, бироқ истак билдирсангиз, биз тезкор почта орқали Сизга ҳужжатни жисмонан юборамиз. Тўловни нақдсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш осон бўлади. Бизга фақат авиаетказишни топширишингиз ёки ҳар қандай қўшимча хизматларни буюртма қилишингиз мумкин: аэропортгача трансфер, ўраш, суғуруталаш ва яна нима истасангиз.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компнаиясидан Лондонда юк ташиш авиацияси ҳар доим хизматингизга тайёр. Биз билан Cизнинг барча нарсаларигиз яҳлит ва сақланган ҳолда етказилишига ишончингиз хотиржам бўлсин!